14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда ишлаб чиқилган халқаро стандарт БМТ томонидан тасдиқланди

БМТ Европа Иқтисодиёти Комиссиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги йиғилишида илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандарт қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш528 марта ўқилди
БМТ Европа Иқтисодиёти Комиссиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги йиғилишида илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандарт қабул қилинди. Қуритилган қовун маҳсулотига сифат талабларини белгиловчи ушбу стандарт “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси, маҳаллий корхоналар мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилди. Амалиётда синовдан ўтказилган стандарт БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясида ижобий баҳоланди, халқаро майдонда, жумладан комиссия таркибидаги АҚШ, Германия, Туркия, Эрон, Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди. Стандарт меъёрлари қуритилган қовун маҳсулотига қўйилган асосий сифат талабларини, йўл қўйиладиган нуқсонларни, синфланиши, тамғалаш, қадоқланиши бўйича аниқ талабларни белгилаб беради. Қуритилган қовун стандартини халқаро кенгаш томонидан қабул қилиниши маҳсулот экспорт географиясини кенгайтиришга, янги жозибадор экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқишга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар даромадларини оширишга ва янги иш жойларини яратилишда аҳамиятлидир.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади