Барча янгиликлар

Жисмоний шахсларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имкони берилади
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари бўлган жисмоний шахсларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имконияти берилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон жаҳон ўсимликлар ҳимояси тизимининг бир қисмига айланди
Давлатимиз Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга қўшилди

Давлатимиз раҳбари Абдулла Қодирий ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этиб, унинг пойига гул қўйди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Молиявий технологиялар ва трансчегаравий пул ўтказмалари
Молиявий технологиялар ва трансчегаравий пул ўтказмалари Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва EIAS экспертлари томонидан муҳокама қилинди.

Илҳом Неъматов: ЕОИИга кириш бизга фойдали, музокаралар давом этмоқда
Ўзбекистонга ЕОИИга кириш фойдалироқ бўлган бўларди, ҳозир бу масала фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

Хитойда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ошади
21-25 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси тижорат департаменти ва Шинжон ишлаб чиқариш-қурилиш корпуси делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
Қонун билан таянч тушунчалар жорий этилди, асосий принциплар белгиланди.
700 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Япония илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш борасида тажриба алмашмоқда
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Япониянинг Хоккайдо университети профессори Масато Хиватари билан учрашув бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев: ЖСТга аъзо бўлиш – Ўзбекистон олдидаги энг устувор мақсадлардан бири
Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш – Ўзбекистон учун энг зарур ва устувор мақсадлардан бири саналади, деб маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев «Nikkei Asian Review» нашрига берган интервьюсида.

Грант маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни грант маблағларини фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 172-сон буйруғи билан Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, хусусан, Крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари белгиланди.
БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди
“БМТнинг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш ва виза режимини енгиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги “Telegram”да ҳам канал очди
2019 йил 24 декабрдан бошлаб “Telegram”да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ўзбек ва рус тилларидаги каналлари очилди.

Ҳафталик котировкалар: 8 киллограммдан ортиқ олтин сотилди
2019 йил 16 – 20 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг бир қатор товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланди.

Товарлар ва маҳсулотларни ер ости йўлларида, кўприкларда сотиш тақиқланади
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди
“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Айланма саноат сувини тозалашнинг янги технологияси яратилди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари “Нефтни қайта ишлаш саноатининг айланма сувларини тозалаш ва юмшатиш” технологиясини ишлаб чиқдилар.

1 январдан нималар ўзгаради?
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида хабар берувчи "Ҳуқуқий ахборот канали"да келтирилишича 2020 йил 1 январдан қуйидаги ўзгаришлар кутилмоқда.

2020 йил баҳоригача Грузияга поезд орқали юк ташишни бошлаш режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» 2020 йил баҳорига қадар Озарбайжон ва Грузияга транзит поездлари ҳаракатини йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар берди темир йўл ташувчиси матбуот хизмати.
Биржада 993,9 млрд. сўмлик битимлар тузилди
2019 йилнинг 16-22 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 993,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 476,3 млрд сўмни ташкил этди.

UzAuto янги тўртта моделни тақдим қилади
“Ўзавтосаноат” 25 декабр куни Тошкентда Chevrolet'нинг 4 та янги моделини тақдим этишини эьлон қилди. Бу ҳақда Спот нашри хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Георгий Церетелини қабул қилди.