14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш194 марта ўқилди

“Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1027-сон, 23.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.


2023 йил 1 январга қадар:

  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;

  • агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, “Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади