14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш234 марта ўқилди

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори (1030-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;

  • фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.


Қўшимча ҳақ тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси ва ташкилот коллегиал органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қарор билан шунингдек, илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра, қўшимча ҳақ бир марталик ёки ойлик шаклда белгиланиши мумкин. Қўшимча ойлик тўловини белгилашнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги керак.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади