Барча янгиликлар

Қашқадарёда GTL технологияси асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади
«Hyundai Engineering Co., Ltd.» компанияси Қашқадарё вилоятида GTL технологияси асосида қиймати 3,6 миллиард долларлик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли учун 66 та 5 қаватли уй қуриб берилади
Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди.

Марказий банк Ўзбекистон банкларида нақд пуллар айланмасидаги ҳолат ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берди
Коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда эълон қилинган карантин натижасида иқтисодий фаолликнинг сезиларли пасайиши банк кассаларига нақд пул тушумларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Хусусан, жорий йил апрель ойида (7,9 трлн. сўм) март ойига (13,4 трлн. сўм) нисбатан тушум 41 фоизга камайди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилаётган Ўзбекистоннинг бизнес иқлимини баҳолаш бўйича сўровнома натижалари
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда бизнес иқлимини ўрганиш бўйича тадбиркорлар ўртасида апрель ойида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилмоқда.

Ўзбекистон йил бошидан буён 1,7 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилди
2020 йилнинг январь-апрель ойларида эса расмийлаштирилган 3 мингта яқин экспорт божхона декларациялари асосида 1,7 млрд. АҚШ долларлик маҳсулотлар дунёнинг 73 та давлатига етиб бормоқда.

Ҳудудлар тоифасига қараб автомобилларнинг ҳаракатланишига бўлган чекловлар олиб ташланади
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 18 майдан бошлаб шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.

Авиақатновлар ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади
18 май кунидан бошлаб Республиканинг айрим ҳудудларида авиа ва темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилади.

15 майдан бошлаб айрим фаолият турларига рухсат берилади
Амалдаги карантин талаблари узайтирилди, шу билан бирга айрим фаолият турларига рухсат берилди.

Республика махсус комиссия ахбороти: Амалдаги карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди
Баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги сабабли ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошди. Бу эса амалдаги карантин талабларини узайтирди.

Ўзбекистондаги 9 та банк кредит беришни бошлади
Карантин шароитида деярли барча банкларда чакана кредитлар ажратиш вақтинчалик тўхтатилган эди. Бугунга келиб 9 та банк микроқарз, автокредит, истеъмол кредитларини бера бошлади.

Навоий вилоятида ҳам автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар бўлди
Ўзбекистон ҳукуматининг ижро этувчи тузилмаси янгиланди. Янги лавозимлар жорий этилди, Бош вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди.

Прописка тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди
Давлат ташкилотида 5 йил ишлаганлар нафақат ўзлари балки оила аъзоларини ҳам Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиши мумкин. Бу ҳақдаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Тадбиркорлар ва аҳолига бир қанча имтиёзлар берилади
Эҳтиёжманд оилаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақа олувчи оилалар сони қўшимча 70 мингтага ёки 10 фоизга кўпайтирилиб, бюджетдан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Эндиликда Ўзбекистон учун карантин чекловлари енгиллашади
Иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилади.

Ўзбекистонда Covid-19 юқтириб олган яна бир бемор вафот этди
Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 11 нафарга етди. 13 май куни бемор тойлоқлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шавкат Мирзиёев: “Афросиёб” тезюрар поезди қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Шавкат Мирзиёев раислигида 13 май куни ўтказилган йиғилишда шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилаётгани айтиб ўтилди.

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди
Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович ўрнига Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилади
Моддий ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Навоий вилоятида 300 киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди
13 май куни Навоий вилоятига сел келиши оқибатида бир неча уйлар зарар кўрган, одамлар эса хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Жорий йилда қабул тест синовлари 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилади
2020–2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Банк тизимини ислоҳ қилиш 5 йиллик стратегияси тасдиқланди
Умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улуши жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача оширилади.

Ўзбекистондаги 6 та банк хусусийлаштирилади
Ўзбекистондаги 6 та давлат банки улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилади.