14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Қашқадарёда GTL технологияси асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади

«Hyundai Engineering Co., Ltd.» компанияси Қашқадарё вилоятида GTL технологияси асосида қиймати 3,6 миллиард долларлик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

1 дақиқа ўқиш147 марта ўқилди

14 май куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев «Hyundai Engineering Co., Ltd.» президенти жаноб Ким Чен-хак билан видеоконференция алоқа орқали музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Музокара давомида компания раҳбарияти Қашқадарё вилоятида GTL заводини қуриш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Томонлар белгиланган муддатда завод қурилишини якунлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини келишиб олдилар.

Шунингдек, Меҳриддин Абдуллаев COVID-19 коронавируси пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, «Hyundai Engineering Co., Ltd.» компанияси томонидан GTL лойиҳаси бўйича ўз вақтида ва тўлиқ кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Видеоконференция алоқа якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга келишдилар. Эслатиб ўтамиз, «Hyundai Engineering Co., Ltd.» компанияси Қашқадарё вилоятида GTL технологияси асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасининг бош пудратчиларидан бири ҳисобланади.

Қиймати 3,6 миллиард долларлик ушбу лойиҳа йилига 3,6 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлайди ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик ёқилғи ишлаб чиқаради. GTL заводнинг қурилиш-монтаж ишларини якунлаш 2020 йилнинг декабр ойига мўлжалланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади