# Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ўз уйларига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлди (фото)
3 май куни Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласи аҳолиси ўз уйларига қайта бошлади. Шавкат Мирзиёев маҳалладаги хонадонларда бўлиб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради.

Шавкат Мирзиёев сув омборида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди (фото)
3 май куни Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва олиб борилаётган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Гулистонга эвакуация қилинган одамлар билан учрашди (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан учрашиб, сўнгра Тошкентга қайтди.

Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида юз берган фавқулодда ҳодиса юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шавкат Мирзиёев: Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан масалаҳатлашиб иш тутамиз (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардоба туманидаги сув тошқинига дуч келган маҳалаларни бориб кўрди. Ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлиб, талафот кўрган жойларда турмуш шароитлари тез кунларда тикланиши, аҳолига ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш ишларини кўздан кечирди (фото)
Сардоба сув омборида тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев: Бу ҳеч ким кутмаган синов. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Президент оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларига одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилишни топширди.

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига етиб борди
Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Президент ҳолат билан танишиш мақсадида Сардоба туманига ташриф буюрди.

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг иш ҳақи 2,5 баробарга оширилди
Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизматида ишлайдиган 11 минг ходимнинг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

Шавкат Мирзиёев: Ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак
Шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилади
Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселекторда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилишини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шавкат Мирзиёев: Фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни юмшатиш мақсадга мувофиқ
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди
27 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб борди. Вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев табиий офат оқибатларини кўздан кечириш мақсадида Бухорога жўнаб кетди
Республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол бир нечта вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган. Шавкат Мирзиёев зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Бухорога вилоятига ташриф буюради.

Йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари кўпайтирилади
27 апрель куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари, мис ва 8 турдаги норуда бойликлари захираларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини юклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Шавкат Мирзиёев барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаш бўйича кўрсатма берди
Барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев: Мамлакатимизда карантин режимини босқичма-босқич юмшатиш ишлари аста-секин бошланди
Бугунги кунда вирусдан холи ҳудудлардаги бир қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳамда қурилиш ва инфратузилма тармоқлари фаолияти масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев: Жорий йил сентябргача жойларга камида 1 000 та пахта териш машинаси етказиб берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади
Шавкат Мирзиёев томонидан 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилиши таъкидланди. "Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади", деди Президент йиғилишда.

Шавкат Мирзиёев: Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз
Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушгани йўқ. Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқи
Шу билан бирга, бу кураш майдонида биринчи зарбани ўзига қабул қилаётган, фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимларини ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш кафолатлари кучайтирилди, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилишни буюрди
Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни ўтказилган видеоселекторда пандемия даврида озиқ-овқат танқислигини олдини олиш мақсадида, барча сектор раҳбарларига ўз ҳудудидаги озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилишни ва ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклигини айтди.