# Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев: Имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими?
Андижон вилоятида кальцит, Самарқандда кварц, Тошкент вилоятида каолин, Қашқадарёда дала шпати ва Фарғонада доломит хомашёси бор. Лекин йилига қарийб 650 минг дона сантехника товарлари импорт қилиб келинган.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифидан мақсади нима эканлигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 5 июнь куни Фарғона вилоятига сафар қилди.

Президент парранда гўшти, шоли, картошка маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш керакли айтиб ўтилди.

1 октябрга қадар тирикчилик учун энг зарур бўлган истеъмол саватчаси ишлаб чиқилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1 октябргача тирикчилик учун муҳим бўлган истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқади.

Раҳбарларга камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди
Пандемия Ўзбекистондаги 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин. Шавкат Мирзиёев асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Президент топшириғи: Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилади
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган янги экопаркда мутасаддилар билан ўтган учрашувда Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев «Flowers Garden Park» экопаркини сайр қилди (фото)
Давлат раҳбари боғда яратилган шароитлар билан танишди, манзарали дарахтлар ва гул дўконларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев: Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини 15-20 фоиз тушириш мумкин (фото)
Давлат раҳбари фермерларнинг маҳсулот олиб келишига ёрдам бериб, эмин-эркин сотишига шароит яратилиши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев: Болаларимизни ватанпарвар, жамиятга керакли инсон қилиб тарбияламасак, келажакка хиёнат қилган бўламиз (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Сергели туманидаги 329-умумий ўрта таълим мактабини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев 14 йилдан бери ижарада яшаб юриб, энди ўз уйига эга бўлган оила меҳмони бўлди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.

Президент Зангиотада қурилаётган махсус шифохона ходимларининг ойликлари бонус тизимида бўлиши зарурлигини таъкидлади (фото)
Шавкат Мирзиёев: Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак.

Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтган истеъмолчилардан келиб тушган 11 мингта мурожаат ечими нима бўлган ўзи?
Президент томонидан таъкидланган фуқаролардан келиб тушган 11 мингдан ортиқ мурожаатнинг салкам 90 фоизи федерация улушига тўғри келаётгани Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтининг нечоғли ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтирилади
28 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

ОТМларда рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет очилади
Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шакли очилади.

70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқарилиши мумкин
Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда.

Шавкат Мирзиёев монопол корхоналарни танқид қилди
Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса, кетади, – деди Президент.

Коронавирус жиловланган давлатлар билан туризм алоқалари босқичма-босқич тикланади
“Uzbekistan. Safe travel guaranteed” (“Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган”) бренди остида туристлар учун санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими ишлаб чиқилди. “Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат берилди.

Ўзбекистон транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача қанча зарар кўргани айтилди
Шавкат Мирзиёев раислигида 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли қанча зарар кўрганлиги айтилди.

Шавкат Мирзиёев: Статистлар берган рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади
Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилишда "Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар - хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар" - деди.

Президент Андижонда очилган технопаркни бориб кўрди (фото)
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида Digital City номли технопарк билан танишди. Ёшлар билан суҳбатда уларни доимий ўрганиш, изланишга чорлади.

Шавкат Мирзиёев: Камбағалликдан чиқишнинг энг асосий замини – уй-жой (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Андижонда қурилган янги қурилган уйларни бориб кўрди ва хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида 10 йил қаровсиз ётган, ҳозирда замонавий бинога айланган корхонани бориб кўрди
Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик ва жинси ишлаб чиқариш, мато тўқиш ва бўяш корхоналари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев: Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига келди.