# Экспорт

Қашқадарёнинг сариқ тарвузлари илк марта экспорт қилинди
Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши балки маззаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Яхши ҳосил берган ушбу навли тарвузнинг 4 тоннаси Россияга экспорт қилинди.

Ўзбекистон экспорти йил якунига бориб 17,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда
Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра мамлакатимиз корхоналари томонидан 6,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Ўзбекистоннинг 12 хил мева-сабзавотлари Мьянма ва Гана бозорларини эгаллайди
Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон меваларини экспорт қилиш учун рухсатнома олинди.

Ўзбекистон Ригага 18 тонна қовун экспорт қилди
Ўзбекистон қовунларининг кейинги партияси Латвия, Германия ва Беларусияга экспорт қилинади.

Ўзбекистон ерёнғоқлари илк марта Хитойга экспорт қилинди
Хитойга Африка қитъасидаги Сенегал, Эфиопия, Судан, шунингдек, Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатлари ерёнғоқ етказиб берувчи асосий мамлакатлар ҳисобланади. Энди эса Хитойга ерёнғоқ етказиб берадиган экспортчи давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам жой олди.

Ўзбек гилоси 11 та давлат бозорларига кириб борди
Бу йил ўзбек гилоси экспорти пандемия бўлишига қарамай ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2 баробарга ошган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ниқоблар Қувайтга экспорт қилинди
Қувайт томони Ўзбекистондан яна тиббиёт буюмлари - ниқоб, комбинезон, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситалари сотиб олиш учун навбатдаги буюртмани шакллантиряпти.

Экспортчилар учун муҳим янгилик: Фарғонада «мини экспорт бозори» ташкил этилди
“Мини экспорт бозори"да экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этади. Яъни боғбон ҳам бу бозор орқали чет эллик харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон йил бошидан буён 1,7 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилди
2020 йилнинг январь-апрель ойларида эса расмийлаштирилган 3 мингта яқин экспорт божхона декларациялари асосида 1,7 млрд. АҚШ долларлик маҳсулотлар дунёнинг 73 та давлатига етиб бормоқда.

Ўзбекистон экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватламоқда: Транспорт харажатларининг 50% давлат томонидан қоплаб берилади
Маҳсулотлар экспорт қилинганда транспорт харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш учун субсидия бериладиган маҳсулотлар рўйхати қайта тасдиқланди.

Наманган вилоятидан 450 миллион доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинади
Май-июнь ойларида Наманган вилоятидан қиймати 20 миллион долларга яқин гилос экспорти амалга оширилади.

Экспортни молиялаштириш: экспорт олди кредитлари ва экспорт жараёнларини суғурталаш
Ҳар бир давлатнинг экспорт салоҳиятини оширишда экспорт товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни молиялаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, Ўзбекистонда экспортбоп товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш, хусусан, экспорт олди кредитлари бериш ҳамда экспорт фаолиятини суғурталаш мақсадида молия ва капитал бозорларини янада ривожлантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисобланади.

Экспортни молиялаштириш: экспорт олди кредитлари ва экспорт жараёнларини суғурталаш
Ҳар бир давлатнинг экспорт салоҳиятини оширишда экспорт товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни молиялаштириш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, Ўзбекистонда экспортбоп товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш, хусусан, экспорт олди кредитлари бериш ҳамда экспорт фаолиятини суғурталаш мақсадида молия ва капитал бозорларини янада ривожлантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисобланади.

Қозоғистонда чорва моллари экспорти тақиқланди. Бунга сабаб нима, гўшт нархи кўтариладими?
Қозоғистонда қўй, майда ва йирик қорамолларни экспорт қилишга тақиқланди. Ҳукумат гўшт нархини ушлаб туриш учун 100 фоиз кафолат беролмаяпти.

UzAuto Motors автомобилларини Chevrolet бренди остида экспортга чиқаришни бошлайди
2020 йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt экспортга чиқарилади.

Биржа орқали 1,5 млн долларлик пахта толаси экспорт қилинди
Жорий йилда 1534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Пахта толасининг 1 ва 5 навлари БАА ва Туркияга экспорт қилинган.

Экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни экспорт, инвестиция ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Россияга Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотларига 10%ли ставка жорий этилади
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ 10%ли ставка бўйича қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш киритилди.
Юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 та мамлакатга экспорт қилинмоқда
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан семинар-йиғилиш ўтказилди.

«Ўзметкомбинат” маҳсулот экспортини йилига 350 минг тоннага етказмоқчи
Жорий йилда “Ўзметкомбинат” тайёр маҳсулот экспортини йилига 350 минг тоннагача етказмоқчи ва бу режалар аниқ асосга эга. Комбинат маҳсулотига талаб, хусусан МДҲ давлатларида ортиб бормоқда.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари билан учрашув
2019 йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича Комиссари Фил Ҳоган билан учрашди.

Ташқи савдо операциялари: валюта ва товарлар келиб тушса, жарима бўлмайди
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

2020 йил 1 январдан импорт бўйича ставкалар янгиланади
Импорт божхона божлари ва мамлакатга олиб кириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилди. Ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан кучга киради.