# BannerSlider

2023 йилгача энг камида 20 та давлат компанияси хусусийлаштирилади
Ўзбекистон 2023 йилгача камида 20 та йирик давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 15 ноябрь куни «Капитал бозорининг Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди.

Ўзбекистон "совуқ"дан чиқмоқдами?
"Ўзбекистоннинг очилаётгани унга ўз минтақасидаги иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги фаолиятини кенгайтириш учун кўплаб имкониятлар яратади, бироқ шу билан бирга муаммолар ҳам туғдиради, чунки зикр этилган буюк давлатлар ўртасидаги рақобат мамлакатдаги воқеалар ривожини ўзи истамаган ўзанларга буриб юбориши мумкин”, дея сўз юритилади Stratfor Worldview сайтида эълон қилинган “Uzbekistan Comes in From the Cold” номли мақолада.

Ўзбекистон БАА нинг ҳукумат акселераторини яратиш тажрибасини ўрганмоқда
2019 йилнинг 3-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) делегацияси Бирлашган Араб Амирлигида (БАА) бўлиб қайтди.

"Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренинг ўз ишини бошлади
Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) биносида "Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда.

Янги боғ ва токзорларни барпо этишга 1 триллион сўм йўналтирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Кимнинг бизнес ташаббуси давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3192, 4.11.2019 йил).

Конгратбой Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига тайинланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов тайинланди.

Ўзбекистон Экологик партияси полителин пакетлар ўрнига биологик парчаланадиган пакетлардан фойдаланиш таклиф билан чиқди
Ўзбекистон Экологик партияси "ECO PACK" МЧЖ мутахассисларини жалб қилган ҳолда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган биологик парчаланадиган муқобил пакетларнинг намуналарини ишлаб чиқди.

Қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий қилинди
“Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Самарқандда «Samarkand Half Marathon» хайрия марафони бўлиб ўтди
Мазкур тадбирда 20 га яқин мамлакат ва республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 3 000га яқин марафончилар иштирок этди.

GMнинг Таиланддаги заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларини юборди
GM Thailand компанияси Ўзбекистонга Chevrolet Trailblaze автомобилларини биринчи партиясини юборди. Ушбу “йўлтанламас”лар яқин ойларда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.

ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.

ЕОИИнинг илмий-техникавий жиҳатлари
Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлиш масаласи экспертлар ва блогерлар ўртасида кутилмаганда қизғин муҳокамалар мавзусига айланди.

Қашқадарё вилоятида GTL инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди
2019 йил 28 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида "Шўртан ГКМ тозаланган метанга асосланган базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдончасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири — А.С.Султонов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

"Валдай" клубининг Осиё конференцияси Самарқандда бўлиб ўтади
Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари “Валдай” Халқаро мунозара клубининг X Осиё конференцияси бўлиб ўтади. Жорий йил ўнинчи бор ўтказиладиган мазкур конференция ўтган давр мобайнида минтақавий муаммолар ва умумий глобал таҳдидлар бўйича экспертлар мулоқотини ташкил этиш майдонга айланди.

“Doing Business 2019” дан “Doing Business 2020” гача
Жаҳон банкининг "Бизнесни юритиш-2020" (Doing Business 2020) гуруҳи 190 давлат ўртасида ўтказган йиллик рейтингида Ўзбекистон 2019 йил якуни бўйича 69,9 балл тўплаб, 69-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингга нисбатан мамлакатимиз 7 позиция юқорига кўтарилган. Шу нуқтаи назардан қараганда ўтган йилги ва ҳозирги вақтдаги баҳолашларда қандай омиллар устивор бўлганлиги кишида маълум бир қизиқиш уйғотмоқда.

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?
2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида акселератор лабораториялар фаолияти муҳокама қилинди
2019 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида БМТ бош котибининг маслаҳатчиси, БМТТД маъмурининг махсус маслаҳатчиси Абдулай Мар Дийе билан учрашув ташкил этилди.

Оммабоп рейтингнинг нозик жиҳатлари
Жаҳон банки ва "Doing Business" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи ҳар доим рейтингда иштирок этувчи барча мамлакатларнинг иқтисодий соҳаси ва ахборот маконида муҳим воқеалик ҳисобланади. Рейтингга бўлган бундай эътибор мамлакатдаги бизнес учун шарт-шароитларни яхшилаш ва дунёнинг бошқа давлатлари билан батафсил таққослашда ҳукуматларнинг фаолиятини обьектив баҳолаш имконини беради.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида бир нечта бизнес визалар жорий этилди
Томонлар 5 иш кунида 6 ойгача бўлган муддатга бир нечта бизнес визаларини беришга келишиб олдилар.

«Ўзбеккўмир» Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди
«Ўзбеккўмир»нинг 45 фоиз улуши Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 24 октябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Ўзбекистон «Бизнес юритиш 2020» рейтингида кўтарилди
Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.

Тошкент вилоятида ташкил этилган халқаро инвестицион форумда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди
Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.