14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

"Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренинг ўз ишини бошлади

Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) биносида "Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 848 марта ўқилди

Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) биносида "Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тадбир БМТ тараққиёт дастури (БМТТД) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан ташкил этилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ), Тошкент Давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Шунингдек, тренингда турли илмий-тадқиқот институтлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қонун ҳужжатлари ижодкорлиги сифатини ошириш, тартибга солишда янги усулларни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасининг таъсирини комплекс баҳолаш ва барвақт прогноз қилишга тўсқинлик қилаётган бир қатор салбий омиллар сақланиб қолмоқда.

Қонун ҳужжатлари ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, қонун ҳужжатлари ижодкорликнинг самарали механизмларини жорий этиш, иқтисодий самарасиз қарорлар тайёрлаш ва қабул қилишга йўл қўймаслик мақсадида ИТИМ "Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш услубиётини қўллаш асослари"мавзусида тренингни ташкил этди.

Тадбирнинг асосий мақсади қонун ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш методологиясини очиб бериш, шунингдек, бошқа мамлакатларда жорий этилган ўзига хос хусусиятлари ва натижаларини муҳокама қилишдан иборат.

Тренингда иштирок этишни истаганлар қуйидаги телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин: (78) 150-02-02.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади