Экспертлар фикри
72 та материал
МулоҳазаЎзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишининг фармацевтика тармоғига таъсири
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан импорт қилинадиган дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларига нархларнинг пасайиши, сифатсиз дори-дармонлар улушининг камайиши сезилади. Шу билан бирга учинчи мамлакатлардан олиб кирилаётган дорилар нархларининг ошиши ҳам кузатилади.
МулоҳазаАҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни камайтириш - пандемия инқирозига қарши кураш дастурининг муҳим йўналиши
Ҳозирги пандемия шароитида аҳолининг аксарият қисми қишлоқ жойларда яшашлигини эътиборга олган ҳолда томорқа хўжалигини ривожлантириш муҳим омил бўлиб қолмоқда, дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнгиротбой Шарипов.
МулоҳазаКелажак иқтисодиётига қандай мослашиш мумкин?
Салкам 11 йил муқаддам халқаро ҳамжамият илк бор инновациялар ва иқтисодий ўсиш учун асосий тўсиқлардан бири квалификацион ўра (чуқурлик) ҳақида сўз очди. Технологияларнинг ривожланиш суъратлари ва иқтисодий ўзгаришлар олимлар, давлат раҳбарлари ва дунёнинг олди тадбиркорларини замонавий иқтисодиёт учун қандай инсон капитали зарурлиги тўғрисида мунозара бошлашга ундади.
МулоҳазаУзоқ давом этадиган карантин чекловлари реал хавфларни келтириб чиқаради
Коронавирус ортидаги иқтисодий муаммолар, камбағаллик, ошаётган ташқи қарз ва ЕОИИ — депутат Нодир Жумаев билан суҳбат.
МулоҳазаИнқироздан кейин Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни қайси томонга ўзгаради?
Жаҳон Банки ва бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатлари камайишини таъкидлаётган бўлса ҳам, мамлакатда режалаштирилаётган тараққиёт кўрсаткичларига эришиш ва ҳатто халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини мустаҳкамлаб олиш учун имкониятлар мавжуд эканлигини айтиш мумкин. Бунинг учун инқироз даври ва инқироздан кейинги чора-тадбирларни пухта ўйланган иқтисодий-сиёсий қарорлар асосида олиб бориш тақазо этилади.
МулоҳазаЕОИИ билан инетеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Депутатлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари, вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ва хавф-хатарлар ҳам алоҳида ўрганилиши белгиланган. Авваламбор, шуни ҳисобга олишимиз керакки, ЕОИИ биз учун катта бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни яратади, дейди Олий Мажлис депутати Шарофиддин НАЗАРОВ.
МулоҳазаАвиация соҳасидаги ислоҳотлар кутилган натижаларни берадими? Экспертлар фикри
Авиакомпанияларнинг Ўзбекистон авиабозорига кириб келишини эркинлашуви ва унинг арзон сегментини ривожлантириш истиқболида – қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ҳажмларини ошириш ҳамдир, дейди Украина Давлат авиация хизматининг собиқ раҳбари Денис Антонюк.
ТрендларДепутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳақида фикрларини билдирди
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш биз учун қиймати 1 триллион 587 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бозорга кириш имконини беради. Ўзбекистон бу бозорга ўзининг нисбатан арзон маҳсулотларини экспорт қилиб, катта миқёсда фойда кўриши мумкин, дейди Акмал Бурҳонов. Қодир Жумаев эса, ЕОИИга аъзо давлатларнинг бирортасига хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлар томонидан санкциялар қўлланиладиган бўлса, бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди, деган фикрни билдирди.
ТаҳлилДунё бўйича коронавирус билан боғлиқ ноаниқлик рекорд даражада юқори
Коронавирус инқирози қачонгача давом этади? Коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш қанча муддат олади? Мамлакатларда карантин тадбирлари қачон якунига етади? Коронавирусдан кейин глобал иқтисодий ўсиш қанчалик тез даражада тикланади? Ушбу саволларнинг барчаси коронавирус пандемияси сабабли вужудга келган ноаниқликни ошириб бормоқда.
МулоҳазаПандемия шароитида иш берувчининг ходимлар олдидаги мажбуриятлари нималардан иборат?
Сақланиб қолаётган меҳнат шароитларида иш ҳақини камайтириш ёки унинг тўланилишини кечиктиришга йўл қўйиб бўлмайди. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишида ходимга фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация, шунингдек, ишдан бўшатиш нафақасини тўлашдан, қачонки МК бундай мажбуриятни иш берувчига юклаганда бош тортиш ноқонунийдир, дейди Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил Гасанов.
Иқтисодиёт ва бизнесЖаҳон иқтисодиётининг янги инқирози – иқтисодий ҳаракатсизлик
2020 йилда пандемия сабаб иқтисодий қулашларнинг юз бериши бўйича айрим сигналлар вужудга келмоқда. Булардан асосийси “иқтисодий таътил”ларнинг юз беришидир. Бу ҳақда иқтисодиёт фанлари доктори Нодир Жумаев ўз фикрларини билдирди.
МулоҳазаОдамлар пандемияга қарши жипслаша олишмаса, у қанча давом этиши мумкин?
Мутахассисларнинг айтишича, агар давлатлар ҳеч қандай чора кўрмаса, одамлар гигиенага ва карантинга риоя этмаса, Ер аҳолисининг 35 фоизидан 70 фоизигача коронавирусга чалинарди. 300 миллионгача одам ҳалок бўларди.
МулоҳазаЖаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув жараёни валюталар ва товарлар ҳаракати кўламининг кенгайишида муҳим ўрин тутади
Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобаллашув ва сўнгги кузатувлар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, халқаро савдо, молия, капитал ва кредитлар ҳамда ахборот оқими, шунингдек, интеграциялашган бозорларнинг кенгайиши ва тобора чуқурлаши юз бермоқда, – дейди иқтисод фанлари доктори Нодир Жумаев.
Иқтисодиёт ва бизнесCOVID-19 пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири: сўровнома натижалари
Сўровда иштирок этган иқтисодчиларнинг ярмидан кўпи (56%) коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига 2020 йилдан кейин ҳам таъсири бўлиши тахмин қилишмоқда.
МулоҳазаКоронавирус жаҳон иқтисодиётига таъсир қилади(ми)?
Иқтисодчи экспертларнинг фикрича, коронавирус туфайли тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш қийинлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш ва миллий фонд бозори барқарорлигини сақлаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим бўлади.
МулоҳазаРақамли иқтисодиёт нега керак ва у нима беради?
Рақамли иқтисодиёт деганда, фақатгина Блокчейн (Blockchain) технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида фойдаланиш масалаларини ёки криптовалюталарни тушуниш керак эмас. Рақамли иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади. Депутат Нодир Жумаев бу борадаги мулоҳазаларини баён этди.
МулоҳазаДунёдаги глобал иқтисодий ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай ва қанақа муҳим чоралар кўриш лозим?
Глобал иқтисодиётдаги мазкур салбий тенденциялар оқибатлари глобаллашган иқтисодиётнинг бир қисми сифатида Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши табиий. Гарчи, Ўзбекистон ривожланган давлатлар сингари бир-бири билан ўзаро боғлиқлик даражаси юқори бўлмаса-да, уларда бўлаётган жиддий ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
МулоҳазаЕОИИга кириш автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга зарба беради
Мабодо ЕОИИга аъзо бўлсак, бу турли тармоқ ва соҳаларимизга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга у жуда катта салбий зарба беради. Негаки, бу тармоқлар ўз маҳсулотларини халқимизга жаҳон бозоридаги ўртача баҳолардан юқори нархларда сотиб келишяпти. Мабодо ЕОИИга кирсак, улар банкрот бўлмаслик учун маҳсулотлари нархини пасайтиради, дейди Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов.
МулоҳазаЎзбекистонда камбағаллик ва уни қисқартириш йўллари
Мутахассислар камбағаллик Ўзбекистон учун қай даража долзарб эканлигини ва буни сабаблари ҳақида маълумот берди. Уларнинг берган маълумотларига кўра, Қашқадарё вилояти камбағаллик муаммоси бўйича энг оғир ҳудуд ҳисобланади.
ЖамиятССВ: “COVID-19” коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт фанлари доктори Ботир Таджиевнинг коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги тўғрисидаги мулоҳазаларини баён қилди.
