14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Ўзбекистон Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

1 дақиқа ўқиш38 марта ўқилди

"Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

  • Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига;
  • бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади