# Япония

Ўзбекистон Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

БАА ва Япония билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон га 1 миллиард долларлик уран етказиб беради
Ўзбекистон ва Япония орасида имзоланган шартномаларга кўра, 2023 - 2030 йилларда Ўзбекистон Японияга қиймати $ 1 млрд. бўлган уран етказиб беради.

Ўзбекистон ва Япония илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш борасида тажриба алмашмоқда
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Япониянинг Хоккайдо университети профессори Масато Хиватари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Япония Императори билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито билан учрашди.

JICA билан узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари келишиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Токиодаги Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь кунининг иккинчи ярмида Токио шаҳридаги Акасака қароргоҳида Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Нагоя мэрини қабул қилди
Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Японияга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига келди.

Япониянинг Isuzu Motors ва Itochu Corporation компаниялари Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасига инвестиция киритмоқда
16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Япониянинг 500 дан ортиқ компаниялари ва ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида японшунослик факультети ташкил этилди
2019 йил 4 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида японшунослик факультетининг расмий очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Япония компаниялари Ўзбекистон газ транспорти тизимини модернизация қилиш ниятида
«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида Япониянинг «Itochu corporation» ва «Marubeni corporation» компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.