14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

“Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ишга тушгач, Хитойни энг қисқа йўли Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Мавжуд йўналишларга қараганда масофа 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддати 7-8 кунга қисқаради.

1 дақиқа ўқиш84 марта ўқилди

17 июнь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков темир йўл саноатини ривожлантиришга бағишланган махсус йиғилиш чоғида мамлакатнинг транспорт соҳасидаги энг йирик ва стратегик лойиҳалардан бири — «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилишининг муҳимлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ташқи ишлар, транспорт ва йўл вазирликлари, шунингдек, «Қирғизистон темир йўллари» компанияси раҳбарлари иштирок этган учрашувда темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот берилган. Хусусан, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қирғизистон раҳбари учрашув иштирокчилари эътиборини мамлакатнинг темир йўл инфратузилмасини модернизация қилишни жадаллаштириш зарурлиги ва темир йўл транспорти орқали йўловчи ҳамда юк ташиш соҳасида рақамли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга қаратган.

Мутахассисларга кўра, “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли ишга тушгач, Хитойни энг қисқа йўли Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Мавжуд йўналишларга қараганда масофа 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддати 7-8 кунга қисқаради. Ушбу лойиҳа истиқболлари яқинда ишга тушган “Қашғар – Иркиштом–Ўш–Андижон–Тошкент” автомобиль йўлаги орқали намоён бўлмоқда. Бу йўл Марказий Осиёдан автомобиль транспорти воситаларининг Хитойга тезроқ киришига имкон берди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади