14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Пандемия бўлишига қарамай хориждан Ўзбекистонга 485 миллион доллар юборилган

Апрель ойида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали 235 миллион доллар юборилган бўлса, май ойида бу кўрсаткич 485 миллион долларни ташкил этди.

1 дақиқа ўқиш154 марта ўқилди

Марказий банк матбуот хизматининг хабар қилишича, 2020 йил май ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми олдинги ойга нисбатан кескин ошган.

Январ-апрель ойларида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали Ўзбекистонга тушган валюта маблағлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 161 миллион АҚШ долларига (11%) камайиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этди.

Пул ўтказмалари жорий йилнинг январь ойида 400 миллион долларни ташкил этган бўлса, апрелда 250 миллион долларга камайди.

Май ойида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали 485 миллион доллар юборилган бўлса, апрель ойида бу кўрсаткич 235 миллион долларни ташкил этди.

Бу жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчаларида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш ҳажмига катта таъсир кўрсатди. Май ойида аҳоли томонидан хорижий валютани сотиш ҳажми икки баравар кўпайди ва харид ҳажми апрель ойига нисбатан учдан бир қисмга камайди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқаро пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30-35 фоизга пасайган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади