16 октябрь, жума03:26Тошкент +18°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD12 011,65▲ 48,49EUR13 462,66▲ 72,30RUB143,17▲ 0,84CNY1 795,17▲ 7,70GBP15 911,83▲ 41,50JPY76,05▲ 0,55KRW8,93▼ 0,02CHF14 466,64▲ 108,55KZT26,51▲ 0,04
Иқтисодиёт ва бизнес

200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар 1 июлдан муомаладан чиқарилади

Эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларингиз мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкин.

1 дақиқа ўқиш407 марта ўқилди

Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан:

  • 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;
  • 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

Эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.

Шу муносабат билан, эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларингиз мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади