14 октябрь, чоршанба10:37Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди

Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди.

1 дақиқа ўқиш114 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари” талабларига мувофиқ, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “Brio Group” МЧЖ “OSON” электрон пуллар тизимининг оператори сифатида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти бўлиб “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилганлиги маълум қилинади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади