Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади
Халқаро юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари мажбурий тартибда тест топширади.

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:
- халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
- халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.



