14 октябрь, чоршанба13:12Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон 10 йиллик евробондлар чиқаришга тайёрланмоқда

Марказий банкга Citi, Газпромбанк, JP Morgan, Societe Generale ва ВТБ Капитал банклари ёрдам беришади.

1 дақиқа ўқиш36 марта ўқилди

Ўзбекистон 10 йиллик евробондлар чиқаришга тайёрланмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда, 10 йилга мўлжалланган номинали долларда кўрсатилган евробондлар чиқариш режалаштирилмоқда. Қимматли қоғозларни бозорга чиқаришда Ўзбекистон Марказий банкига Citi, Газпромбанк, JP Morgan, Societe Generale ва ВТБ Капитал банклари лид-менеджерами ва букраннер сифатида ёрдам беришади.

“Ўзсаноатқурилишбанк” евробонд чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда

Банклар инвесторлар билан халқаро конференц-қўнғироқ илишни режалаштиришган. Шунингдек бир қатор индивидуал қўнғироқлар қилиш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон потенциал инвесторлар билан миллий валютада (сўм) сармоя киритиш масаласини ҳам муҳокама қилишга келишиб олган.

Эслатиб ўтимиз, 2019 йилнинг бошида Ўзбекистон қиймати $1 миллиард доллар бўлган евробондларни муваффақиятли жойлаштирган эди. Бундан ташқари яқинда Ўзбекистон Энергетика компаниялари ҳам сармоя жалб қилиш мақсадида мустақил равишда қимматли қоғозлар чиқариши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади