14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

2021 йилда давлатнинг 7,8 трлн. сўм миқдоридаги асосий қарзини қайтариш манбалари

Ҳисоб палатаси томонидан тайёрланган 2021 йил учун Бюджетнома бўйича хулосасида давлатнинг асосий қарзи миқдори ва уни қайтариш манбалари келтирилган.

1 дақиқа ўқиш142 марта ўқилди

Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 18 575,7 млрд сўми Давлат бюджетига тўғри келиб, уни қоплаш манбаси сифатида бюджетни қўллаб қувватлаш учун четдан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳамда Давлат қимматли қоғозлари чиқариш ҳисобига жалб қилинадиган маблағлар белгиланган.

Давлат бюджети харажатлари асоссиз равишда 898,4 млрд сўмга оширилган ҳолда кўрсатилган

2021 йилги консолидациялашган бюджет тақчиллиги, шунингдек 7,8 трлн. сўм миқдоридаги асосий қарзни қайтариш харажатларини қуйидаги манбалардан қопланиши режалаштирилган:

  • 5 трлн. сўм – ички бозорга Давлат қимматли қоғозлари чиқариш ҳисобига;
  • 18,7 трлн. сўм – ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига;
  • 1,4 трлн. сўм – Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармаларининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
  • 8,1 трлн. сўм – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
  • 12,1 трлн. сўм Давлат дастурларини амалга ошириш учун вазирлик ва идоралар томонидан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади