14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Карантин чоралари юмшатилмоқда: Спорт заллари, фитнес клублар ишга тушади

Спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотлари соат 07:30 дан 18:30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

1 дақиқа ўқиш138 марта ўқилди

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти 3 кун муддатда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Пандемия даврида кимлар фойда олиб, бойиб кетмоқда?

Спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади