14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Вилоятлараро автобуслар ва дам олиш масканларига қатновчи автобуслар учун рухсат берилди

"Яшил" ҳудудлардан вилоятларга қатновчи автобуслар "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ва яна бир қанча шартлар асосида ҳаракатланади.

1 дақиқа ўқиш232 марта ўқилди

Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар,

Карантин муддати узайтирилди ва бир қанча хизмат турларига рухсат берилди

шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Бунда:

  • автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;
  • автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;
  • автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;
  • автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади