14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Айрим карантин талаблари 1 сентябрга қадар давом этади

Шахсий автотранспорт воситаларида вилоятларга бориш учун карантин чекловлари 1 сентябрга қадар қатъий тартибда ўрнатилди.

1 дақиқа ўқиш750 марта ўқилди

Қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди:

Боғчалар, ресторанлар, жамоат транспортлари, буюм бозорлари ва бир қанча тармоқлар фаолиятига рухсат берилмади

  • хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;
  • муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.
  • Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади