14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Фарғона водийси вилоятларини боғловчи электропоезд йўлга қўйилади

Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Йўлкира нархи эса 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш41 марта ўқилди

Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 км бўлган ҳалқа электропоездлар ҳаракати қўйилади. У Фарғона водийси вилоятларини бир-бири билан боғлайди.

Қўқон-Марғилон-Андижон станциялари оралиғи электрлаштириб бўлинган. Айни пайтда Қўқон-Наманган-Андижон станциялари электрлаштирилмоқда. Бу ишлар ҳам яқин икки ойда якунланади.

Электрпоездларнинг биринчи қатнови шу йилнинг сентябрь ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда. Йўлкира нархи эса 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.

Поездлар кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади