14 октябрь, чоршанба10:27Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади

Карантин чоралари кучайтирилиб, поездлар қатнови тўхтатилгани сабабли йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади. Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

1 дақиқа ўқиш83 марта ўқилди

2020 йил 10 июлидан 1 августга қадар бўлган муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган.

Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

Карантин чоралари кучайтирилиб, поездлар қатнови тўхтатилгани сабабли йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади.

"Uzbekistan airways" АЖ томонидан "Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида 13 июлдан 1 августга қадар бўлган муддатга 332 та авиачипта сотилган.

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

Эпидемиологик вазият барқарорлашиб авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари "Тошшаҳартранс" АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади