14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

Фақатгина карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

1 дақиқа ўқиш32 марта ўқилди

13 июль душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов маълум қилди.

Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади