14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

28 май куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг 21 нафари аҳоли орасидан аниқланди

28 май куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 21 нафари аҳоли орасидан аниқланган. Касаллик ҳолатлари Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

1 дақиқа ўқиш73 марта ўқилди

28 май куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.

28 май куни мамлакатимизда уй карантинига 1166 нафар фуқаро олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди. Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади