14 октябрь, чоршанба14:01Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Ўзбекистонга Жанубий Кореядан ёрдам келди

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббиёт каравотларининг навбатдаги партияси етиб келди. Навбатдаги чартер рейс билан Ўзбекистонга Корея томонидан яна 15 тонналик ёрдам юборилади.

1 дақиқа ўқиш33 марта ўқилди

27 май куни Uzbekistan Airways чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Матрас ва ярим автомат механизмли 20 та кўп функционалли тиббиёт каравотларидан иборат ёрдам Жанубий Кореянинг Myung Sung Placon компанияси кўмагида шакллантирилди.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мамлакат учун инсонпарварлик ёрдамини жалб қилишда давом этмоқда. Биринчи навбатда — республикада коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун зарур бўлган портатив рентген ускуналари ва бошқа жиҳозлар.

126 минг доллар қийматидаги 15 тонналик қолган юк навбатдаги чартер рейс ташкил этилиши билан жўнатилади.

Агентликнинг қайд этишича, 23 май куни Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та тиббиёт каравотидан иборат ёрдам олиб келинган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади