14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

15 июндан умумий овқатланиш объектлари ҳам иш бошлайди

Умимий овқатланиш объектлари фаолиятига бир қанча шартларга амалга қилган ҳолда ишлашлари учун рухсат берилди.

1 дақиқа ўқиш122 марта ўқилди

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умимий овқатланиш объектлари фаолиятига ҳам рухсат берилмоқда.

5 июндан мачитларда намоз ўқишга рухсат берилди

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

  • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
  • фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
  • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
  • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади