14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Боғчалар, бозорлар ва автобус қатновларига рухсат берилди

15 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда бир қанча фаолият турларига карантин талабларига риоя қилган қолган фаолиятларини бошлашлари учун рухсат берилди. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг сертификатлари учун амал қилиш муддат узайтирилди.

1 дақиқа ўқиш214 марта ўқилди

2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

  1. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига.

    15 июндан умумий овқатланиш объектлари ҳам иш бошлайди

Бунда:

  • мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
  • мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
  • тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;
  1. Буюм бозорлари фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

  1. Ҳудудлар ўртасида автобус қатновларига.

    5 июндан масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

  • Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:
  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади