
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Божхона қўмитаси омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди
25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди
Мол гўшти 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг), картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг) сотилмоқда.

1 апрелда нималар ўзгаради?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Наманган шаҳри ҳам карантинга олинди
Наманган шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Наманган шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди.

Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволашга ихтисослашган касалхоналар қурилади (видео)
Тошкентнинг учта ҳудудида карантинга мўлжалланган касалхоналарни қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ушбу касалхоналарни 5 кун муддат ичида битказиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистонда бензин нархи тушди
26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилди. Бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.

Кредит тўловларини қайтаришга қийналган қарздорларга "таътил" берилади
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ рискини юмшатиш бўйича қўшимча чоралар юзасидан Марказий банк ахборот берди.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия бир оилага нечи маротаба берилади?
Ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тартиби белгиланди. Унга кўра, бошланғич бадал учун субсидия шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади
Уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ўзбекистон бизнес “форс-мажор” режимига ўтмоқда
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилган.

Беҳзод Мусаев нарх-наво ошмаслигини асослаб берди
Жисмоний шахсларнинг 2019 йил учун жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш муддати 2020 йил 1 августгача ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилди.

Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилади
Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш мумкин.

Коронавирусга чалинганларнинг тўрт нафари оғир аҳволда
Коронавирус билан касалланган беморларнинг тўрт нафари оғир аҳволада, қолганлари пневмония босқичида.

Марказий банк: Нақд пуллар карантинга олинди
Нақд пуллар вирус ташувчи бўлиши мумкин. Шу сабабли Марказий банк тўловларни амалга оширишда имкон қадар банкларнинг масофавий хизматларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди
Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония бош вазири Синдзо Абэ жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қолдириш учун келишув имзолади.

Ўзбекистонда касаллик аниқланган илк бемор ҳақида маълумот берди
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилгани ҳақида ва бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати
23 март ҳолатига кўра божхона омборларида жами 27,0 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 3,8 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 23,2 млн. долларни ташкил этади.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда махсус карантин объектлари қурилади
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида махсус карантин объектлари қурилади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
2020 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлганлар изоляторга жойлаштирилади
Коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади. Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади. Коронавирус аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар уй карантинида сақланадилар.

Карантин вақтида интернет ва телефон алоқаси учун тўловлар кечикса узиб қўйилмайди
23 март куни имзоланган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ўчириб қўйилмаслиги келтирилган. Шунингдек, ходимларнинг меҳнат таътилига чиқариш белгиланган.

Карантин вақтида Тошкент шаҳрига кимларнинг киришлари учун рухсат берилади
Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда 23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент вилоятида ноозиқ-овқат бозорлари ва овқатланиш шохобчалари ёпилади
Эртадан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.