# "Яширин иқтисодиёт"

Ўзбекистонда давлат органлари ва ҳудудлар учун коррупция ҳамда яширин иқтисодиёт рейтинги ишга туширилади
Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ҳудудлар ва давлат органлари раҳбарларининг коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича шахсий жавобгарлигини баҳолаш рейтинг натижалари эълон қилиб борилади.

Яширин иқтисодиётни қисқартиришга доир Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди
Ҳужжатда қайд этилишича, жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган тақдирида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг даражаси қандай?
Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирига оид тадқиқотларда яширин иқтисодиёт даражаси ЯИМга нисбатан 40-50 фоиз атрофида эканини кўрсатди. Бундай вазиятнинг вужудга келиши яширин иқтисодиётни “гуллатишга” ҳисса қўшаётган “уддабурон тадбиркорлар”нинггина эмас, уларга ҳомийлик қилаётган айрим амалдорларнинг хатти-ҳаракатлари натижасидир, дейди Бахтиёр ЯКУБОВ.

Яширин иқтисодиёт хавфсизликка таҳдид солувчи ҳодиса
Яширин иқтисодиёт иқтисодий ҳодиса бўлар экан, унинг иқтисодий илдизларини топиш керак. Бу илдизлар пул муносабатларининг ўзида жойлашган, пул универсал тўлов воситаси, уни ҳамма операциялар учун қабул қилишади, пул бойликнинг тимсоли, бойлик тўплашнинг энг қулай шакли, дейди профессор Рустам Хасанов.

Коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади
27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларни қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Яширин иқтисодиёт” улуши қисқартирилади
“Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш мақсадида “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга кўра, иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми оширилади.