14 октябрь, чоршанба13:58Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма етти йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш552 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма етти йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳарбий оркестр садолари остида монумент пойига гуллар қўйди ва ҳурмат бажо келтирди.

Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи ҳисобланади.

Бош Қомусимиз Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим қоидаларини ўзида мужассам этиб, жамиятимиз ҳаётининг асосий ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: ЎзА

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади