14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” сифатида эътироф этилди

«India’s Best Awards - 2019» тадбири «Travel+Leisure» етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди.

1 дақиқа ўқиш1 388 марта ўқилди

Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган «India’s Best Awards - 2019» туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди. «India’s Best Awards - 2019» тадбири «Travel+Leisure» етакчи халқаро туристик журналининг Ҳиндистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди.

Мукофотлар хорижий давлатлар ҳамда Ҳиндистон штатлари бўйича 50 номинация бўйича топширилди. “Энг яхши оилавий саёҳат”, “Асал ойи учун энг яхши йўналиш”, “Тўй учун энг яхши йўналиш”, “Энг яхши курорт-отель” кабилар шулар жумласидандир. Ғолиблар журнал ўқувчилари ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, «Travel+Leisure» журнали АҚШ, Австралия, Хитой, Европа ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек кўплаб бошқа давлатларда чоп этилади. Тадбир доирасида мазкур журнал муҳаррири Айндрила Митра 2020 йилда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган махсус лойиҳаларни амалга оширмоқчи эканини маълум қилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади