14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Халқаро валюта жамғармаси COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун Ўзбекистонга 375 миллион доллар ажратади

Ушбу маблағлар глобал инқироз ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.

1 дақиқа ўқиш55 марта ўқилди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун республикага 375 миллион доллар ажратишга қарор қилди, дея хабар беради жамғарма.

“Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредит механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади», - дейилади хабарда.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда

Жамғарма маълумотларига кўра, имтиёзли кредитлар 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 125 миллион доллар миқдоридаги тез фоизсиз кредитлашни (Rapid Credit Facility) назарда тутади. Шунингдек, 250 миллион доллар миқдоридаги маблағлар 5 йиллик муддатга тез молиялаштириш воситаси шаклида, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга йилига 1,05%да ажратилади.

"Ушбу маблағлар глобал инқироз ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши жамғармани тўлдиришга йўналтирилади", - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади