14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (868-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш2 095 марта ўқилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (868-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, бошланғич устав капитали миқдори 25,0 млрд сўм бўлган АЖ шаклидаги қайта молиялаштириш кредит ташкилоти – Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди.

Молия вазирлиги компания устав капиталида давлат номидан акциядор сифатида иштирок этади.

Компаниянинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг арзон уй-жойларга ортиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этишдан иборат.

Қарорга кўра, компания эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади