14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Тошкентда тўртта кўп тармоқли клиника қурилиши режалаштирилмоқда

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

1 дақиқа ўқиш1 168 марта ўқилди

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100% давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган. Улар 1-Тиббиёт Академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Гулшан боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган.

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ушбу боғ ҳозирги кунда қаровсиз аҳволга келган. Унинг ҳудудида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши баробарида атрофи ҳам ободонлаштирилади.

Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид килинган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади