14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикдан ўрин олди

“Open data Interception” маълумотига кўра, 100 та мамлакат орасида Ўзбекистон 52 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони мавжудлиги рейтингининг биринчи ўнталигидан ўрин олди.

1 дақиқа ўқиш1 061 марта ўқилди

“Open data Interception” маълумотига кўра, 100 та мамлакат орасида Ўзбекистон 52 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони мавжудлиги рейтингининг биринчи ўнталигидан ўрин олди. (https://data.opendatasoft.com/explore/dataset/open-data sources%40public/table/?sort=code_en).

Очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикка кирувчи мамлакатлар рўйхати:

№

Давлат номи

Манбалар сони

1

Америка Қўшма Штатлари

642

2

Франция

353

3

Испания

309

4

Канада

121

5

Буюк Британия

105

6

Австралия

102

7

Германия

81

8

Италия

59

9

Ўзбекистон

52

10

Австрия

51

Open Data Inception - бу Open Data Soft томонидан ишлаб чиқилган 2600 дан ортиқ очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхатидир. opendatainception.io сайти бутун дунёда кенг фойдаланиладиган ва энг катта очиқ маълумотлар манбаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, “Open Data Inception”да Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг(БМТ) энг йирик 21 та очиқ маълумот манбалари рўйхатдан ўтказилган.
(https://data.opendatasoft.com/explore/dataset/open-data-sources%40public/table/?sort=code_en&refine.organisation=United+Nations)

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасини фаол ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Статистика қўмитаси
ахборот хизмати

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади