14 октябрь, чоршанба12:23Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистон “Open Knowledge Foundation”нинг мунозара гуруҳига қўшилди

“Open Knowledge Foundation”нинг мунозара гуруҳи таркибида Open Knowledge Ўзбекистан мунозара гуруҳи яратилди. Бу мамлакат очиқ маълумотларидаги муаммолар, воқеа-ҳодисалар, ғоялар ва лойиҳаларни муҳокама қилиш учун катта имконият яратади.

1 дақиқа ўқиш833 марта ўқилди

“Open Knowledge Foundation”нинг мунозара гуруҳи таркибида Open Knowledge Ўзбекистан мунозара гуруҳи яратилди. Бу мамлакат очиқ маълумотларидаги муаммолар, воқеа-ҳодисалар, ғоялар ва лойиҳаларни муҳокама қилиш учун катта имконият яратади.

Open Knowledge Foundation – бу жамиятда очиқ маълумотларнинг аҳамиятини оширишга қаратилган глобал, нотижорат ташкилот бўлиб, фуқаролик жамиятида маълумотларга кириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун улардан фойдаланишда ёрдам беради. Шунингдек, Open Knowledge International томонидан юритиладиган Глобал Очиқ маълумотлар индекси рейтинги (Global Open Data Index) – ҳукуматнинг очиқ маълумотлари ҳолатини дунё миқёсида баҳолашлардан бири ҳисобланади.

Open Knowledge Foundation асосчиси ва президенти Доктор Rufus Pollok биринчилардан бўлиб, Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар бўйича мунозара гуруҳига қизиқиш билдириб, очиқ маълумотларни янада ривожлантиришда омад тилаган ҳолда шарҳ қолдирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Доктор Rufus Pollok маълумотларни очиш ва фойдаланиш учун қулайликлар яратишга ихтисослашган “Open Knowledge Foundation” халқаро нотижорат ташкилотининг асосчиси ва президенти ҳисобланади. У Шуттлворт жамғармаси ходими ва Кембридж университети Эммануэл коллежининг иқтисодий масалалар бўйича ходими лавозимларида фаолият юритган. Ҳозирда бир нечта мамлакатларнинг очиқ маълумотлар бўйича маслаҳатчи ҳисобланади. У шунингдек, янгиликлар яратиш ва тарқатиш билан боғлиқ ижтимоий, ҳуқуқий ва техник муаммолар бўйича олим ва технолог сифатида катта тажрибага эга.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади