14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«UzAuto Motors» аёллар учун акция эълон қилди

Ушбу акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текшириш истагида бўлган барча аёллар иштирок этиши мумкин. Акция 2 мартдан бошланади.

1 дақиқа ўқиш690 марта ўқилди

«UzAuto Motors» АЖ Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилди.

2 дан 8 мартгача давом этадиган мазкур акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текширишни истаган барча аёллар иштирок этишлари мумкин.

Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида, шунингдек, автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Ушбу акцияда иштирок этиш истагида бўлган аёллар учун 2 мартга қадар компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлиш шарти қўйилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади