14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Тўмарис” конидаги янги қудуқдан газ олинди

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасидаги “Тўмарис” кони 2018 йил август ойида очилган. Ҳозирда у ердан кунлик 720 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.

1 дақиқа ўқиш146 марта ўқилди

Жорий йилнинг 11 январь куни “Тўмарис” конида навбатдаги 4-сонли янги қудуқ ишга туширилди. У ердан саноат миқёсидаги кунлик 110 минг куб метр табиий оқими олинди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳозирги кунда кондаги жами 4 та қудуқдан кунлик 720 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.

“Тўмарис” конидан қазиб олинаётган табиий газ қайта ишланиб магистрал газ қувурлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Тўмарис” кони Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида жойлашган. “Ўзбекнефтгаз” уни 2018 йил август ойида очган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади