14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Театр, кино ва концерт заллари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлай бошлайди

“Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.

1 дақиқа ўқиш50 марта ўқилди

Карантин чекловлари юмшатилмоқда. Шу жумладан, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этилишига ҳам рухсат берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Жамоат транспортлари, буюм бозорлари, спорт заллари фаолиятига ҳам рухсат берилди

Телевидение ва радиода маданий-маърифий, кўнгилочар кўрсатув ва эшиттиришларни кўпайтириш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда театр, кино, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

– Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман, – дея таъкидлади Президент.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади