14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

"Суперконтракт" миқдорлари тасдиқланди

"Суперконтракт" нархлари олдинги йиллардан арзонлаштирилган. Жуда кўп йўналишларда оддий контрактнинг 8 баравари этиб тайинланган.

1 дақиқа ўқиш255 марта ўқилди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди (PDF). Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг изоҳ беришича, нархлар ҳар йилгидан арзонлаштирилган. Жумладан, жуда кўп йўналишларда оддий контрактнинг 8 баравари этиб тайинланган. Илгари энг арзони 10 баравар бўларди.

«Масалан, энг арзон контракт 5 771 349 сўм бўлса, демак ушбу йўналишларнинг супер-контракти 46 млн 170 минг сўм бўлади», — деб ёзди ҳуқуқшунос.

Шунингдек, тиббиёт йўналишида ҳам нарх арзонлашган. Илгари олий ҳамшираликдан бошқа барча тиббиёт йўналишида 20 баравар эди. Жорий йилда 15−17 баравар этиб арзонлаштирилган. Молия-иқтисод йўналишлари ҳам илгари 15 баравар эди, жорий йил 10 баравар этиб белгиланган. Фақат биргина юриспруденция йўналиши ўзгармаган — 25 баробар.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади