14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Сирдарёда коронавирусдан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказида кислород балони ёрилиб кетди

ФВВ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумотни тақдим этди. Марказдаги барча фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

1 дақиқа ўқиш136 марта ўқилди

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

"Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган", дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади