14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

2020 йилнинг 1 январдан бошлаб қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори оширилади

2020 йилнинг 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши оқибатида ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юкларни қўриқлаш билан боғлиқ харажатлари оширилади

1 дақиқа ўқиш943 марта ўқилди

Молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва темирйўл транспортида ташиладиган товарлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2020 йилнинг 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши оқибатида ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юкларни қўриқлаш билан боғлиқ харажатлари ошиши муносабати билан йиғим миқдори қуйидагича белгиланган:

- Қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва ТехПДга кўра тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий, экспорт ва импорт товарларга 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС ташқари) учун – 414 сўм;

- Қўриқлашга белгиланган барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган ва экспедиторлик ташкилотлар орқали тўлов билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1 вагон-км ва контейнер-км (ҚҚС билан бирга) учун – 0,11 АҚШ доллар.

Шундай қилиб, ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан кузатиб бориши керак бўлган вагонлар сони 1 тадан 5 тагача бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) ташкил этади. Вагонлар сони 5 тадан ортиқ бўлса – 394 сўм/вагон-км (ҚҚСдан ташқари) бўлади. Агар қўриқланадиган вагонлар сони, ялпи оғирлиги, 3 тн, 5 тн, 20 тн, 40 тн бўлса, йиғиш ставкаси – 414 сўм/ конт-км (ҚҚСданташқари) ташкил этади.

Ўзбекистон темир йўллари
Ахборот-таҳлилий медиа маркази

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади