14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда сотувга чиқариладиган Volkswagen Caddy автомобиллари нархи эълон қилинди

Автомобиль уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилади.

1 дақиқа ўқиш813 марта ўқилди

Тошкентда 27 июль куни Volkswagen Caddy автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди.

Автомобиль уч хил кўриниш ва комплектацияда таклиф этилади:

  • Cargo (юк ташувчи версияси) — 172,1 миллион сўм;
  • Kombi (аралаш версия) — 190 миллион сўм;
  • Trendline (йўловчи ташувчи версияси) — 221,9 миллион сўм.

Автомобиллар 27 июль куни сотувга чиқарилади. Ҳозирча автомобилларни фақат Тошкентда сотиб олиш мумкин. Компания вакиллари Тошкент, Жиззах ва Қўқонда учта дилерлик маркази очилишини маълум қилди.

Volkswagen Caddy’нинг айрим техник хусусиятлари:

Volkswagen Caddy автомобили 1980 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган. Ўтган вақт ичида автомобиль бир неча бор модификация қилинган, 2020 йил 20 февралида эса унинг бешинчи авлоди тақдим этилган эди.

Ҳозирча Ўзбекистонда 2015 йили ишлаб чиқилган тўртинчи авлод автомобиллари сотилади. 2021 йилдан бошлаб Жиззахда бешинчи авлод автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотувга чиқариш режалаштирилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади