14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

"Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўз маҳсулотларини биржа орқали сотишади

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси "Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналарининг Дирекциялари билан меморандумлар имзолади.

1 дақиқа ўқиш42 марта ўқилди

Бундан кўзланган асосий мақсад ЭИЗ резидент-корхоналарига биржа савдоси ва электрон тижоратнинг бозор воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини сотишда кўмаклашишдан иборатдир.

Эришилган келишувлар кўра эркин иқтисодий зоналарининг Дирекциялари билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришни, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали эркин иқтисодий зоналарининг резидент-корхоналарининг маҳсулотларини ички ва ташқи товар бозорларга олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутади. Хусусан, биржанинг yarmarka.uzex.uz кўргазма-ярмарка савдоси электрон тизимида ЭИЗ корхоналари учун ихтисослашган рақамли савдо платформаси ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

Ихтисослашган электрон савдо тизимида корхоналар ўз маҳсулотларини бозор нархларида онлайн тарзда сотиш имкониятига эга бўлишади, бу эса мижозларни қамраб олиш кўлами ва маҳсулотларни етказиб бериш географиясини сезиларли даражада кенгайтиради. Алоҳида ихтисослашган савдо платформасининг яратилиши харидорларга эркин иқтисодий зоналарининг товар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини тезкор ва осонлик билан излаб топишга имкон беради. Бунда савдо иштирокчилари биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали тузилган битимларнинг ижросини кафолатлаш механизмидан ҳам эркин фойдаланишлари мумкин. Кафолатлаш механизми савдо иштирокчиларининг ўзаро ишончини таъминлайди ва томонларнинг шартномавий интизомини мустаҳкамлайди.

Шу билан бирга, онлайн савдоларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бу эса савдо операцияларини амалга оширишда юзага келадиган транзакцион харажатларни камайтиради. Келажакда ушбу лойиҳани электрон давлат харидлари тизими билан интеграциялаш ҳам режалаштирилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади