14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистондан жорий йил январь-октябрь ойларида қандай маҳсулотлар импорт қилингани ҳақида маълумот берилди

2020 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 млрд долларни ташкил қилган.

1 дақиқа ўқиш125 марта ўқилди

Ўзбекистон экспортининг 43,5% улушини олтин ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январь-октябрь ойлари давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотида келтирилган.

Сўнгги икки ой давомида олтин экспорт қилинмаган бўлса-да, жами 13,3 млрд долларни ташкил қилган экспорт ҳажмининг 5,8 млрд доллар қисми олтин экспортига тегишли. 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 15,1 фоизга, 2019 йилда эса 28,1 фоизга тенг бўлган.

Январь-октябрь ойлари бўйича Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 млрд долларни ташкил қилиб, шундан 25,3 млн доллар олтин импортига тўғри келади.

Бу вақт оралиғидаги экспорт ҳажмининг энг катта қисмини олтин эгаллаган бўлса, импортнинг 37,8 фоиз улушини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналар ташкил қилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади