14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Молия вазирлиги ва Марказий банк 300 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозларини жойлаштиради

Молия вазирлиги ва Марказий банк 20 январь, душанба куни Ўзбекистон валюта биржасида давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилишини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш146 марта ўқилди

Молия вазирлиги ва Марказий банк 20 январь, душанба куни Ўзбекистон валюта биржасида давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилишини маълум қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот химати хабар бермоқда.

Давлат қимматли қоғозлари қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари бўлиб, бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати 1 миллион сўм.

Чиқарилиш ҳажми 300 миллиард сўм бўлиб, муомала даври 273 кун.

Сўндириш санаси — 2020 йил 19 октябрь. Мажбурият бўйича даромад тури дисконт бўлиб, даромадлилик сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқдан иборат.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади